Вилоят ИИББ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, йигит аммасига тегишли бўлган машинани 154 км/соат тезликда бошқарган.

Шунингдек, у юқори тезликда ҳаракатланиб, мазкур ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига қўйилган.