Хабарда айтилишича, у Франция пойтахтида икки кундан ортиқ вақт давомида номаълум жойда сақланган ва кейинчалик товон пули эвазига қўйиб юборилган. Олимов Парижга бизнес ҳамкорлари билан учрашгани борган.
Банк мазкур воқеага муносабат билдирди, шунинг билан бирга бу хабардаги маълумотлар қанчалик тўғри ёки уйдирма экани ҳақида маълум қилмади.
Қайд этилишича, ушбу ҳодиса шахсий, корпоратив бўлмаган хусусиятга эга бўлиб, банкнинг операцион фаолиятига алоқадор эмас. АНОРБАНК ўз ишини одатдаги тартибда давом эттирмоқда — барча бўлимлар, хизматлар ва рақамли каналлар барқарор ишлаяпти, жорий ва стратегик лойиҳалар тасдиқланган режаларга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Шунингдек, банк оммавий ахборот воситалари вакилларидан ушбу мавзуни ёритишда ахлоқий меъёрларга риоя қилишни, текширилмаган маълумотларни эълон қилмасликни ва шахсий ҳаёт дахлсизлигини ҳурмат қилишни сўради. Банк, шунингдек, ортиқча муҳокамалар ёки текширилмаган маълумотларни тарқатиш расмий тергов жараёнига ҳам, жабрланувчининг шахсий ҳаёти дахлсизлигига ҳурмат кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигига эътиборни қаратади.