Қизиғи, ҳар икки жамоанинг ҳам тўплаган очколари ва тўплар нисбати бир хил бўлиб қолди — 20:3.

Регламентга кўра, жамоаларнинг кўрсаткичлари бир хил бўлиб қолгани учун Осиё кубоги йўлланмаси соҳиби пенальтилар сериясида аниқланди. Унда эса омад Ўзбекистонга кулиб боқди – 4:3.

Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар жамоаси 23 йиллик танаффусдан сўнг Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.

Осиё кубоги саралаши. «F» гуруҳи, 3-тур

Ўзбекистон – Непал 3:3 (пен. 4:3)

Голлар: Диёрахон Ҳабибуллаева, 3 (1:0), Людмила Карачик, 10 (2:0), Мафтуна Шойимова, пен. 39 (3:1) – Сабитра Бҳандари, 24 (2:1), 71 (3:2), 73 (3:3).

Ўзбекистон: Жонимқулова, Қудратова, Қўчқорова, Ораниёзова, Турдибоева, Маматкаримова (Дадабоева, 54), Зоирова, Шойимова, Карачик, Ҳабибуллаева, Эргашева.

Непал: Магар, Гхимире, Рана, Тҳокар, Рана, Магар, Нагаркоте (Лимбу, 90), Баснет (Поудел, 60), Ҳамал, Бҳандари, Гхисинг (Анита, 60).

Четлатиш: Эргашева, 45+4 (Ўзбекистон).