Воқеа шу йилнинг 16 июль куни соат 16:20 ларда содир бўлди. ЙПХ ходими Нодир Мирзаев каналда чўкаётган фуқарони кўриб қолиб, зудлик билан ортидан ўзини сувга ташлайди.
Кўрилган чоралар натижасида фуқаро қутқариб қолиниб, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши.
Воқеага гувоҳ бўлган фуқаро Маруф Чориев ҳам ўзини сувга ташлаб ёрдам қўлини узатган.