Воқеа ўтган ҳафта содир бўлган. Уайатт Кауфман исмли болани қутқариш учун махсус хизматлар тахминан икки соат вақт сарфлади. Ўсмир тош устида сирғалиб, Брайт-Энджел-Пойнт сўқмоғидан – деярли 30 метр баландликдан тушиб кетган.

Ўсмир зудлик билан шифохонага етказилган. Унга тўққизта умуртқа суяги ва қўл синиши, талоқ ёрилиб кетиши, мия чайқалиши, ўпканинг зарарланиши, бармоқнинг чиқиб кетиши ташхиси қўйилди. Бола тиббий муассасасидан даволаниб чиқди, деб хабар беради mir24.tv.