180 минг нафарга яқини  — умумий қабул параметрлари доирасида;

13,5 минг нафарга яқини — имтиёзга эга абитуриентлар учун ажратилган қўшимча қабул параметрлари доирасида тавсия этилган.

Жумладан:

  • ногиронлиги бўлган шахслар — 3,5 минг нафар;
  • “Меҳрибонлик” уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, СОС — болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилага тарбияга олинган (патронат) етим болалар  — 261 нафар;
  • муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлганлар — 4,2 минг нафар;
  • ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари — 2,1 минг нафар;
  • Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари — 720 нафар;
  • эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар — 1,9 минг нафар;
  • камида 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар — 351 нафар.