Ҳозирга қадар 4 та - Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактаблари   A-level имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ сифатида тан олинган эди. 

Эндиликда қолган 10 та Президент мактаби ҳам Cambridge Assessment International Education  аккредитациясидан муваффақиятли ўтди ва A/AS, IGCSE  имтиҳонларини ўтказувчи расмий марказ мақомига эга бўлди.

4 та Президент мактаби томонидан  A-level имтиҳонлари май-июнь ойида ўтказилган бўлиб, натижалар август ойининг 3-ҳафтасида эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун,   A-level  имтиҳонлари бутун дунёдаги 1700дан ортиқ университетлар томонидан тан олинган.