Низомга кўра, фуқаро рўйхатдан ўтган ҳудудидан қатъи назар, мамлакатнинг исталган ҳудудидаги бирламчи уй-жой бозоридан ипотека кредити асосида хонадон сотиб олиши мумкин.
Субсидия олиш учун ариза Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали топширилади.
Ариза берувчиларни баҳолашда уларнинг амалда давлат тиббиёт муассасасида ишлаётгани ҳамда шу тизимда камида 15 йиллик иш стажига эга экани тасдиқланиши лозим.
Қарорга мувофиқ, субсидия бир оилага (эр ёки хотиндан бирига) фақат бир марта ажратилади.
Танлов тўлиқ онлайн тарзда ўтказилади. Белгиланган мезонларга тўлиқ жавоб берган номзодлар орасидан ҳар чоракда ажратилган квота доирасида 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлаш тизими — random.org орқали аниқланади.
Субсидия ажратилгани ҳақида хабарнома олган ғолиб уй-жойни ипотека кредити асосида харид қилиш учун қурилиш (пудрат) ташкилоти билан бирламчи шартнома тузади.
15 йиллик стажга эга айрим тиббиёт ходимларига уй-жой учун субсидия берилади
Ҳукуматнинг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарори билан давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил меҳнат стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш тартиби тасдиқланди.
Пекин марказидаги LED-экранларда Ўзбекистон мустақиллиги ва туризмига бағишланган видеолавҳалар намойиш этилди
- Бухоро давлат техника университетида Ўзбекистон–Япония маркази ташкил этилди
- Ўзбекистон Президенти АҚШ сенатори билан стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди
- Марғилонда “Marg‘ilon atlasi & adrasi” фестивали ўтказилади
- Тошкент шаҳридаги Глинка кўчасида йўл қопламасининг бир қисми шикастланди
- Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди