Жумладан, Асака туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотлардан иборат, жами 297 млн сўмлик қалбаки пулни шартли харидорга 148 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, ушбу манзилда қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган компьютер, «Epson» русумли принтер, А4 ҳажмдаги махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр ҳолатдаги 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳамда қоғоз кесувчи ускуналар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси томонидан мазкур фуқаро ва бошқа шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.