Бугун Ўзбекистондаги 16та янги ERASMUS+стипендияси эгалари учун Ўзбекистондаги Миллий Erasmus Офиси ва Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси томонидан танишув учрашуви ташкил этилди. Ўзбекистондан 7 қиз ва 9 ўғил Erasmus Mundus стипендиясини қўлга киритиб, Германия, Франция, Италия, Эстония, Венгрия, Буюк Британия, Бельгия, Испания, Финляндия, Голландия, Австрия ва Россия Федерацияси сингари Европа давлатларида ўқишга боради. Таълимнинг асосий йўналишлари - тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, сиёсат ва халқаро ҳуқуқдан иборатдир.
Тадбир очилишида «Умуман олганда, сўнгги беш йил ичида 72 нафар Ўзбекистон ёшлари Erasmus Mundus стипендияларига эга бўлдилар. Чет элда ўқиш глобал иқтисодиётда муваффақият калити бўлиб қоляпти. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи сизлардек саёҳат қиладиган, дунёни кашф этадиган ва ҳамкорлигимизни ривожлантирадиган ёш, ёрқин, ўқимишли ва фидойи одамларга умид боғлайди», деб умид билдирди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Шарлотт Адриан хоним, деб хабар беради Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.