Ш.Соатова, Самарқанд шаҳри:

— Фарзандим ҳали 16 ёшга тўлмаган, унинг исмини ўзгартирмоқчимиз. Бунинг тартиби қандай?

Саволга Самарқанд шаҳар 2-сон ФХДЁ бўлими мудираси Шоҳида Нуруллаева жавоб беради.

— Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онасининг ёки қонуний вакилларининг аризасига кўра амалга оширилади. 

Боланинг исмини алмаштириш учун унинг туғилганлиги қайд эилган ФХДЁ бўлимига ота-онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжат, никоҳ гувоҳномаси ва туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асли билан мурожаат этиши керак. Ота-она белгиланган шаклдаги аризани тўлдиргач, 10 фоиз давлат божи, 15 фоиз герб йигими ва 5 фоиз пуллик хизмат тўлови амалга оширилади. Шундан сўнг, белгиланган муддат ичида боланинг ўзгартирилган исм билан расмийлаштирилган туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилади.