1946 йил 17 ноябрь куни Прага шаҳрида бутун дунё талабалар конгрессида тасдиқланган. Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожиали воқеаларга боғлиқ. 1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини(1918 йил 28 октябр) нишонлаш учун намойишга чиққанлар. Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган.

1939 йил 15 ноябрь Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди. 

Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутун дунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирги кунга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.

Маълумот ўрнида: Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020/21-ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар сони 571,5 мингтани ташкил этган.

Шундан:

Талаба йигитлар – 311,5 минг нафар,

Талаба қизлар – 260 минг нафар.