Хусусан, “Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” ўрта махсус ислом таълим муассасасига ҳужжат топширган абитуриентлар учун имтиҳонлар Тошкент шаҳар, Талабалар шаҳарчасида бўлиб ўтади.  

Имтиҳонлар 17 сентябрь куни 1-смена бўйича соат 08:00 да, 2-смена бўйича 17:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари ўтказиладиган ҳудудларга соат 1-смена бўйича соат 06:00 да, 2-смена бўйича 15:00 да паспорт ва ДТМ рухсатномаси билан келишлари талаб этилади. 

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжатлардан бири бўлмаган тақдирда, абитуриент тест синовларига киритилмайди. Шунингдек, абитуриентнинг қайси сменада тест синовлари топшириши ДТМ рухсатномасида кўрсатиб ўтилган.