Айниқса, чет эл фуқаролари иштирокидаги корхоналар фаолият бошлаши янгидан-янги иш ўринларини яратилишига бош омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жумладан, Поп туман давлат хизматлари маркази томонидан рўйҳатдан ўтказилган “SHOXMOR TEX” маъсулияти чекланган жамияти туманинг “Чиғаноқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида тикувчилик цехини ташкил этмоқда.

Туркия Республикаси фуқароси Азиз Каяни таъкинлашича, корхона тўлиқ қувват билан ишлаш натижасида поплик хотин-қизларнинг 100 нафари иш билан таъминланади. Жаҳон стандартлари асосида тайёрланадиган маҳсулотларнинг бир қисми ички бозорга қолгани эса чет давлатга экспорт қилиш мақсад қилинган.