Энергетика вазирлиги ахборот хизмати тақдим этган маълумотларга кўра, 2016 йилда республика истеъмолчиларига 45,7 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган.
2017 йилда ушбу кўрсаткич 47,4 миллиард киловатт-соатни, 2018 йилда 50,5 миллиард киловатт-соатни ташкил этган.
2019 йилда электр энергияси таъминоти ҳажми 52,7 миллиард киловатт-соатга, 2020 йилда эса 55,8 миллиард киловатт-соатга етган.
2021 йилда истеъмолчиларга 59,1 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 62,6 миллиард киловатт-соатни ташкил этган.
Кейинги йилларда ҳам ўсиш суръатлари сақланиб қолиб, 2023 йилда 66,1 миллиард киловатт-соат, 2024 йилда 67,5 миллиард киловатт-соат электр энергияси таъминланган. 2025 йилда эса республика истеъмолчиларига жами 71,0 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган.
Таҳлилларга кўра, 2025 йилда истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажми 2016 йилга нисбатан 25,3 миллиард киловатт-соатга ёки 55 фоизга кўп бўлган. Бу эса мамлакатда энергетика тизимини ривожлантириш, электр таъминоти барқарорлигини ошириш ва иқтисодиёт ҳамда аҳолининг ўсиб бораётган талабини қондиришга қаратилган чора-тадбирлар самарали амалга оширилаётганини кўрсатади.