Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил давомида театрларга ташриф буюрувчилар сони 1079,4 минг кишини ташкил этган.

2020 йил давомида театрларда 5462 та спектакллар намойиш этилган. Улардан 1864 таси кўчма спектакллар ҳисобланади.

Йиллар кесимида театрларда намойиш этилган спектакллар сони:

2000 йилда - 9465 та;

2010 йилда - 10800 та;

2019 йилда - 11142 та;

2020 йилда - 5462 та.