«Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг ҳудудларда 13 та филиали, 179 та аҳоли пунктида субфилиаллари — шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари фаолият олиб бормоқда.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг йирик ва ўта кучли ижтимоий аҳамиятга эга тузилма ҳисобланади. Биргина 2020 йилда ушбу тизим муассасаларига жами 14,5 миллиондан зиёд беморлар мурожаат қилган бўлиб, шулардан 11 миллионга яқини тез тиббий ёрдам «103» хизмати бўйича ва 3,5 миллионга яқини стационар тузилмаларга мурожаат қилишган.

2021 йилнинг 5 ойи мобайнида умумий мурожаатлар сони 4 миллиондан ортиқни ташкил этди, 1,1 миллиондан зиёд беморларга стационар муассасаларда ёрдам кўрсатилди».