Бугунги кунда республикада жами 184 174 км автомобил йўллари мавжуд бўлиб, шундан:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари – 42 869 км;

ички хўжалик йўллари – 116 560 км;

идоравий йўллар – 24 745 кмни ташкил этади.

Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари махсус ваколатли орган – Автомобил йўллари қўмитаси тасарруфида, ички хўжалик йўллари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида, идоравий йўллар юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида бўлади.

2020 йилда жами 5 186,3 млрд.сўм (режага нисбатан 101,8 %) миқдорида автомобил йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилиб, 6 442,6 км (режага нисбатан 101,2 %) автомобил йўллари қайта қурилди ва таъмирланди.

2021 йилда 4 577,4 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилади ҳамда 3 935,8 км автомобил йўллари қайта қурилади ва таъмирланади. Жумладан:

инвестиция дастури доирасида 2 165,0 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилиб, 95,8 км автомобил йўллари қайта қурилади;

капитал таъмирлаш дастури доирасида 355,0 млрд.сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилиб, 100,0 км автомобил йўли капитал таъмирланади;

умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича 1 801,8 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 2 540,0 км автомобил йўллари таъмирланади;

ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича 255,6 млрд.сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 1 200,0 км ички йўллар таъмирланади.