Лойиҳага кўра, 2021 йилда «Икки даҳа» сув иншооти битказилиб, ишга туширилади. Ушбу иншоот суткасига 50 минг куб метр сувни тозалайди. Натижада 88 та маҳалла (267 минг аҳоли) илк бор ва 5 та маҳалла (25 минг аҳоли) эса узлуксиз ичимлик суви билан таъминланади.

51 мингта сув ҳисоблагичи ўрнатилиб, тизимда замонавий СCАДА технологиясидан фойдаланилади. 50 та ижтимоий ва саноат объекти сув билан таъминланади.

Мазкур ишлар натижасида ҳудудда инфекцион касалланишлар камаяди, санитар-эпидемиологик ҳолат яхшиланади, соғлом генофонд шаклланишига асос бўлади ва аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланади.