Шундан келиб чиқиб «2021 йилда давлат хизматларини устувор равишда электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ишлаб чиқилди.

Лойиҳада қуйидагилар келтирилган:

1       Баҳоловчиларга малака сертификати бериш.

2       Риэлторларга малака сертификатини бериш.

3       Фуқароликка қабул қилиш учун ариза юбориш.

4       Фуқароликдан чиқиш учун ариза юбориш.

5       Автомобилни техник кўрикдан ўтказиш учун онлайн тўловларини амалга ошириш.

6       Олий таълим тўғрисидаги дубликат ҳужжатларини бериш.

7       Ер ости қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олиш.

8       Юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарнома юбориш.

9       Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш.

10     Гидрогеологик хулоса бериш.

11     Республикадан чиқишга чекловлар мавжудлигини текшириш.

12     Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш.

13     Ёввойи ҳайвонлар сақланадиган ва урчитиладиган питомникларни, шунингдек, зоология коллекцияларини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳнома.

14     Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун янги рухсатнома олиш.

15     Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси резидентларининг доимий жойлашган жойи (яшаш жойи) фактини расмий тасдиқлаш.

16     Алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш фаолияти учун хабарнома юбориш.

17     Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотларни сотиш фаолияти учун хабарнома юбориш.

18     Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлаш фаолияти учун хабарнома юбориш.

19     Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун хабарнома юбориш.

20     Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти учун хабарнома юбориш.

21     Нодавлат мактабдан ташқари таълим фаолияти, чет тилларни ўргатиш бўйича ўқув курслари фаолияти учун хабарнома юбориш.

22     Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш фаолияти учун хабарнома юбориш.

23     Тадбиркорлик субъектлари автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлиги ёки тугатганлиги ҳақида хабардор қилиш.

24     Корпоратив карта орқали харид қилинган товар ва хизматларни шахсий кабинетда рўйхатдан ўтказиш.

25     Кўчма савдони бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш.

26     Иш даромадлари тўғрисидаги маълумотнома олиш.

27     Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи ҳолати ҳақида маълумот олиш.

28     Олий ўқув юртларига ҳужжатларни қабул қилиш.

29     Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга кириш учун ариза юбориш.

30     Тошкент давлат юридик университетининг юридик техникумига ўқишга кириш учун ариза юбориш.

31     Ўз-ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш.

32     Автотранспорт воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш.

33     Автотранспорт воситасини давлат рақами ва техник паспортини ўзгартириш учун ариза юбориш.

34     Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш.

35     Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳужжатларини расмийлаштириш.

36     Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳужжатларини расмийлаштириш.

37     Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш.

38     Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома.

39     Қурилиш-монтаж ишлари бошланганлиги ҳақида хабар бериш.

40     Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга кириш учун ҳужжатларини топшириш.

41     Базавий ҳисоблаш миқдори ва валюта курслари динамикасини кузатиб бориш.

42     Мавзули сўровларни ижро этиш.

43     Коммунал хизматларни истеъмол қилганлик тўғрисидаги батафсил маълумотларни янгилаш.

44     Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш.

45     Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибда уй-жой қуриш объекти бўлмаган объект учун).

46     Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун).

47     Меҳнат дафтарчасидан кўчирма олиш.

48     Бино-иншоот ёки уй-жой бузилиши тўғрисида маълумот олиш.

49     14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақалари тўғрисидаги маълумотномалар.

50     Аҳоли томонидан Ижтимоий нафақа (14 ёшгача болалари бўлган оилаларга, бола икки ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам нафақалар) олиш учун мурожаат йўллаш.

51     Нотариат соҳасидаги архив ҳужжатларини бериш.

52     Сайлов участкасини аниқлаш ёки ўзгартириш.

53     ФҲДЁ томонидан такрорий гувоҳномалар олишга ариза бериш.

54     Кўчмас мулк объектлари давлат реестридан кўчирмалар олиш.

55     Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш.

56     Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш.

57     Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш.

58     Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш.

59     Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш.

60     Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатга олиш.

Сиз 2021 йилда қайси давлат хизматлари электрон шаклга ўтказилишини хоҳлар эдингиз?

Қуйдаги ҳаволага ўтинг ва ўз таклифларингизни билдиринг! https://regulation.gov.uz/uz/d/28609