- табиий газ ва газ конденсати тайёрлаш,

- қайта ишлаш,

- сақлаш ва юклаб бериш,

- транспортировка қилиш,

- сиқув компрессорлари ёрдамида сиқиш.

Хизмат кўрсатиш натижасида олинган даромаднинг корхоналар кесимидаги улуши қуйидагича:

- Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 245,9 миллиард сўмлик ҳамда 3,7 миллион доллар миқдорида хизматлар кўрсатилди.

- Муборак газни қайта ишлаш заводи томонидан жами 222,0 миллиард сўмлик ҳамда 8,5 миллион доллар миқдорида хизматлар кўрсатилди.

- Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 156,4 миллиард сўмлик ҳамда 27,3 миллион доллар миқдорида хизмат турлари кўрсатилди.

- Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан жами 36,7 миллиард сўм миқдорида хизматлар кўрсатилди, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.