Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Мазкур ҳисобор шаклллари «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қайд этилишича, статистика ҳисоботининг барча 109 та шакли ҳисобот топширадиган субъектлар томонидан 2021 йил учун йиллик ҳисоботларни тақдим этиш учун мўлжалланган. Улар эСтат дастуридан фойдаланилган ҳолда Интернет орқали электрон шаклда тақдим этилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган бўлиб, 2022 йилдан кучга киради.