Шундай қилиб, тўлиқ электр автомобиллар савдоси аввалги йилга нисбатан 68 фоизга ўсди - 7,8 миллион донагача.
Европада электр транспорт воситаларининг умумий савдодаги улуши 11 фоизни, Хитойда эса 19 фоизни ташкил этди.
2022 йилда Европа бозоридаги гибрид автомобиллар автомашиналар сотувининг жами 20,3 фоизини ташкил этди.
Германия автомобиль саноати ассоциацияси маълумотларига кўра, электр моторли автомобиллар ўтган йили Германияда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг 25 фоизини ташкил қилган. Декабрь ойида уларнинг Германиядаги сотуви ички ёнув двигателли автомобиллар сотувидан ошиб кетди.
Умуман олганда, глобал автомобиль савдоси ўтган йили 1 фоизга тушиб, 80,6 миллион донани ташкил этди. Улар АҚШда 8 фоизга, Европада 7 фоизга, Хитойда эса 4 фоизга камайди, дейилади korrespondent.net сайтида.