Хусусан, 2022 йилда гидроэнергетика соҳасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилади:
▪️Самарқанд вилоятида 3 та янги гидроэлектр станциялар қурилади.
▪️Сурхондарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги мавжуд 4 та гидроэлектр станция модернизация қилинади.
Бунинг натижасида 173 МВт янги қувватлар яратилиб, юртимизда гидроэлектр станцияларининг умумий қуввати 2 225 МВтга етказилади.