Таҳлиллар натижасига кўра, 24 та давлатда жумладан, Австрия, Аргентина, Арманистон, Бангладеш, Белоруссия, Болгария, Венгрия, Германия, Грузия, Испания, Италия, Македония, Голландия, Покистон, Полша, Россия, Румыния, Словакия, Туркия, Украина, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Швейцария давлати ҳамда юртимизда ишлаб чиқарилган 271 турдаги 3 382 502 шартли ўрам, умумий қиймати 90.57 млрд сўм бўлган дори воситалари (тўлиқ рўйхат) сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилди ҳамда сертификатлаштирилиши рад этилиб, мазкур сифатсиз дори воситаларининг муомалага чиқарилишини олди олинди.

Бу ҳақда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази матбуот котиби Лочинбек Худоёров маълум қилди.

Маълумот учун, «Мувофиқлик сертификати» — сертификатланган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун сертификатлаштириш тизими қоидаларига биноан берилган ҳужжат ҳисобланади.