022 йили Ўзбекистон дунёнинг 11 мамлакатидан 5,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 1,2 минг тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан 398 тоннага ошган.

Мамлакатимиз музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини Россиядан (735 тонна), Қозоғистондан (369 тонна), Франциядан (36 тонна), Беларусдан (32 тонна), Литвадан (29 тонна), Италия (200 килограмм) ва Голландиядан (100 килограмм) харид қилди.