Ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 14,98 даражани ташкил этди, бу 2016 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,17 даражага юқори.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, дунё аллақачон иқлим бўйича Париж келишувида белгилаб қўйилган исиш чегарасига яқинлашмоқда – саноатдан олдинги даражадан 1,5 даража юқори. Бунинг асосий сабаби иссиқхона газлари чиқиндиларининг ортиб бораётгани айтилмоқда.

2023 йилда табиий офатлардан келиб чиққан моддий зарарнинг рекорд даражаси ҳам кузатилди. Ер шарининг турли бурчакларида қурғоқчилик, сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари ва иссиқлик тўлқинлари юзага келган.

Олимлар, шунингдек, 2024 йилда ўтган йилдаги кўплаб ҳарорат рекордлари янгиланишини тахмин қилишди, деб хабар беради mir24.tv.