Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълумот берди.

Қайд этилишича, 8 та озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш лабортаторияларига қиймати 8 млн евро бўлган 336 та ускуна ўрнатилди ва 16 та ҳудудий лабораторияларга 20 та автотранспорт воситалари логистика хизматлари учун бириктирилди. Ушбу ускуналар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича замонавий синовларни ўтказиш имконияти яратилади.

Шунингдек, 19 та синов лабораториялари Россия Федерасиясининг тегишли мутахассислари билан халқаро солиштирув синовларда иштирок этиб, унга кўра синов натижаларига кўра лабораториялар фаолияти ижобий баҳоланди.

Мувофиқликни баҳолаш соҳасида инсон омилини камайтириш, сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораториялари фаолиятини ўзаро боғлашни ва тўлиқ рақамлаштиришни назарда тутувчи махсус Э-лабораторй ахборот тизими ишлаб чиқилиб, тажриба-синов тариқасида ишга туширилди.

Маҳсулот синовларини олиб борувчи халқаро талабларга мувофиқ лабораторияларни модернизациялашда халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган жами 21,2 млн доллга лабораториялар ташкил қилинди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Самарқанд, Наманган, Навоий, Хоразм, Бухоро, Қашқадарё вилоятларида озиқ-овқат ва Андижон, Қашқадарё вилоятлари, Тошкент шаҳрида металл маҳсулотларини синовдан ўтказиш лабораториялари учун 15,0 млн доллар, Миллий метрология институтининг 16 та эталонлари ва 9 та калибрлаш лабораториялари учун 6,2 млн доллар маблағ йўналтирилди.

2021-2022 йилларда 8,7 млн долларга Наманган вилоятида енгил саноат, мебель, электротехника, кимё ва полимер, қурилиш маҳсулотларини, Тошкент шаҳрида электротехника ва тўқимачилик маҳсулотларини халқаро талаблар асосида синов ўтказадиган янги лабораторияларни ташкил этиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятларида синов лабораторияларни 1,2 млн долларга модернизасия қилиш ишлари олиб борилади.

Шу билан бирга, 2022-2024 йилларда 27,5 млн долларга Миллий метрология институтининг 66 та эталонлари ва 22 та калибрлаш лабораторияларини ташкил қилиш белгилаб берилган.

Метрологик инфратузилмани ривожлантириш бўйича гапирадиган бўлсак, Ўзбекистон миллий метрология институтида калибрлаш лабораториялари 10 тани ташкил қилиб, шундан 3 таси халқаро аккредитасиядан ўтган.

Маълумот учун: Саноат тармоқларидаги қиёслаш/калибрлаш лабораториялари 61 тани ташкил қилади. Халқаро талабларнинг жорий этилиш даражаси 58 % бўлиб, 72 та ўлчаш восталари гуруҳи қамраб олинган. Йил якунига қадар қамраб олиш даражаси 78 % етказилиб, 98 та ўлчаш воситалари гуруҳи етказилади.

Институтда миллий эталонлар базаси ҳозирда 22 тани ташкил этиб, 2022 йилда қўшимча 39 та, 2023 йилда эса қўшимча 32 тага кўпайтирилади. Ҳар йили 30 – 40 нафар ходимлар қайта тайёрланиб халқаро методларни ўзлаштириш кенгайтирилмоқда. Ушбу йил якунида 60 дан ортиқ халқаро методлар ўзлаштирилди. Бу ишлар келгуси йилда 25 тага 2023 йилда эса 32 тага кўпайтирилиши кўзда тутилган.

2023 йилга бориб миллий эталонлар сони 94 тага етказилиб, халқаро методларни ўзлаштириш натижасида йилига ўртача 2 миллион доллор миқдорида маблағ иқтисод қилиб қолинади.