2020 йилнинг олдинги сентябрь ойига нисбатан ҳаво ҳарорати 0,5 даражага юқори бўлди.
Бу, шунингдек, 1940 йилдан бери ҳароратнинг энг катта сакраши.
Олимларнинг таъкидлашича, дунё “ўзининг энг иссиқ йили учун йўлга отланган” ва тез орада исстиқ ҳарорат яна 1,4 даражагача ошади.
“Бизнинг фикримизча, бу омиллар комбинацияси, асосан иссиқхона газлари эмиссияси рекорд даражада бўлгани билан боғлиқ”, дейди Лидснинг иқлим ўзгаришлари бўйича университети профессори Пирс Форстер.
Эслатиб ўтамиз, синоптиклар октабр ойининг иссиқ келишини башорат қилмоқда. Ўртача ойлик ҳарорат 7 — 13 даражагача ўзгариб туриши башорат қилинмоқда, бу меъёрдан 1 — 1,5 даража юқори, деб хабар беради korrespondent.net.