“Ушбу ҳудудларни танлаганимиз Аполлондан кейин биринчи марта одамларни Ойга қайтаришга бир қадам яқинлашганимизни англатади. Бу аввалги миссиялардан фарқли бўлади, чунки космонавтлар илгари одамлар томонидан ўрганилмаган қоронғу жойларга саёҳат қилишади ва келажакда узоқ муддатли яшаш учун замин яратилади”, деди Артемида компаниясининг ривожланиш бўлими маъмур ёрдамчиси ўринбосари Марк Кирасич.
Ойга қўниши учун қуйидаги номзод ҳудудлар:
➖ Шеклтон кратери яқинидаги баландлик;
➖ Фаустини кратерининг чети;
➖ Де Герлах кратерининг икки чеккаси;
➖ Шеклтон ва де Герлах кратерларини боғлайдиган тизма ва унга туташ ҳудуд;
➖ Хауорт кратери;
➖ Нобиле кратерининг чеккалари;
➖ Амундсен кратерининг чети;
➖ Лейбниц Бета платоси;
➖ Герлах-Кохера массиви;
➖ Малаперта массиви.
Ушбу ҳудудларнинг ҳар бири Ой жанубий қутбининг олти даражали кенглигида жойлашган ва турли хил геологик хусусиятларни ўз ичига олади. Ушбу ҳудудларнинг барчаси Artemis 3 миссияси учун потенциал қўниш имкониятларини тақдим этади.
Ҳудудларни танлаш учун олимлар ва муҳандислар гуруҳи жойларнинг рельефи, Ер билан алоқа қилиш қулайлиги, ёруғлик шароитлари ва Space Launch System (SLS) ракета имкониятлари каби хавфсиз қўнишни таъминлаш мезонларига эътибор қаратди.
Кўриб чиқилаётган барча ҳудудлар Ойнинг жанубий қутбига яқин бўлганлиги сабабли илмий аҳамиятга эга, у ресурсларга бой доимий сояли ва ўрганилмаган ерларни ўз ичига олади.
Artemis 3 миссиясининг ишга туширилиши 2025 йилга мўлжалланган, дея хабар бермоқда NASA матбуот хизмати.