Энг катта ўсиш Фарғона вилоятида (13 %), Тошкент шаҳрида (7 %), Хоразм (4 %) ва Наманганда (4 %) кузатилган.
Ҳисобот даврида айрим ташкилот ва идоралар томонидан сайёр ва шахсий қабуллар самарали ташкил этилмагани, кўтарилаётган масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрилмагани, мурожаатларга эътиборсизлик ва сансалорлик ҳолатлари давлат хизматчилари хатти-ҳаракатлари бўйича эътирозлар кўпайишига сабаб бўлди.
Ушбу йўналишда 37,7 мингта мурожаат келган бўлиб, энг кўп шикоят:
маҳалла раислари (4744 та);
ички ишлар органлари соҳавий ходимлари (3765 та);
соғлиқни сақлаш (3248 та);
МИБ ходимлари (3192 та);
профилактика инспекторлари (2634 та);
банк ходимлари (2037 та);
таълим соҳаси ходимлари (1953 та);
судялар ва суд ходимлари (1546 та);
ижтимоий ходимлар (1470 та);
кадастр ходимлари (1 218 та) хатти-ҳаракатлари бўйича тушган.