Ушбу ҳаво тўлқини жанубда ҳароратни кундузлари +10 даража, шимол, Бухоро ва Навоий вилоятларида +3 +5 даража илиқ, республиканинг бошқа вилоятларида эса +8 даражага кўтарилишини келтириб чиқаради. Кўриб турганингиздек, бу совуқ ҳаво тўлқини ҳароратни бугунги кун ҳароратидан 2-3 даража паст бўлишини таъминлайди. 

20 декабрь куни Қорақалпоғистонда, 21-22 декабрь кунлари тоғларда қор ёғиши мумкин. Ҳозирча мутахасислар прогнозида  келаётган беш кунликда республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмалари мавжуд эмас.