2100 йилга бориб Ер ҳудудининг деярли ярми янги иқлим зоналарига кириши мумкин. Бу Виржиния университети тадқиқотида айтилди.

Иқлим ўзгариши шунчалик шиддатли бўладики, 1880-йилларда яратилган хариталарни қайта кўриб чиқишга тўғри келади.

“Аср охирига бориб, ер юзидаги қуруқликнинг 38-50 фоизи ҳозиргидан фарқ қиладиган иқлим зонасида бўлиши тахмин қилинмоқда”, – дейди олимлар.

Уларнинг фикрича, агар инсоният яқин келажакда атмосферага чиқиндиларни камайтирмаса, глобал исиш суръати тезлашади.

Озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимлари хавф остида бўлади. Чивинлардан юқадиган касалликлар ҳам тарқалади.

Европа ва Шимолий Американинг совуқ зоналарида ўзгаришлар кутилмоқда. 2100 йилга келиб Европанинг 89 фоизи ва Шимолий Американинг 66 фоизи бошқа иқлим зонасига киритилиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.