Мактабнинг 20 та синфига парта, стол-стул ҳамда доскалар топширилди. Бундан ташқари, физика, кимё ва биология фанлари лаборатория хоналари, чет тиллари, чизмачилик синфхоналари ҳам тўлиқ жиҳозланди. 2 та интерактив доскалар топширилгани мактабда сифатли таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишга хизмат қилади.

Шунингдек, 2 та синф компьютер жамланмалари топширилиши, спорт ва фаоллар заллари ҳам замон талаблари асосида жиҳозланиши режалаштирилган.

Шундай қилиб, аввал лаборатория хоналарию, ўқитувчилар хонасигача синфхонага айлантирилиб, ўқувчилар сиғмас даражага келиб қолган, 2-3 сменагача дарслар ташкил этиладиган 240 ўринли мактаб энди 750 ўқувчи ўринли бўлди. Таълим муассасаси нафақат замонавий қиёфага, балки мустаҳкам моддий-техника базасига эга бўлди.

Бугун Самарқанд шаҳридаги 71-умумтаълим мактабида 658 нафар ўқувчи қулай шароитларга эга муассасада таълим-тарбия олиб келяпти, деб хабар беради Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати.