Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мажлисда ташкилотга аъзо давлатлар вакиллари ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишади.
Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТга аъзо давлатлар портлари раҳбарларининг бешинчи учрашуви ўтказилади.
Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим ва Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатлар келишиб олинади.
ТДТ саммити жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.