Фуқаро Олот туман марказидаги "Бест-Мото" оилавий корхонасига тегишли техника дўконидан 30 миллион сўмга уч ғилдиракли "Муравей" мототциклm харид қилгани, аммо у сифатсиз чиққани ва тадбиркорга қилган мурожаати этиборсиз қолганидан норозилигини билдирган.

Мурожаат федерациянинг Олот тумани ходимлари томонидан ўрганилиб, тадбиркорга амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг, истеъмолчига сотган носоз мототцикль таъмирлаб берилди.

Шунингдек, Бухоро вилояти Вобкент туманида яшовчи фуқаро Ж.И. томонидан келган мурожаатда, истеъмолчи Вобкент туман марказидаги маиший техника дўконидан 4,5 миллион сўмга "Samsung" телевизорини харид қилгани, орадан бир ҳафта ўтмасдан эса телевизор сифатсиз экани маълум бўлгани, бу борада бир неча маротаба тадбиркорга мурожаат қилган бўлсада, ҳеч қандай ўзгариш бўлмаганини айтиб ўтган.

Мурожат федерациянинг Вобкент тумани ходимлари томонидан ўрганилиши натижасида, телевизор янги ва сифатлисига алмаштириб берилди.

Яна бир мурожаат Когон шаҳар Темир йўлчи кўчасида яшовчи фуқаро Ш.П. томонидан келган. У жорий йилнинг 18 август куни Когон шаҳри марказида жойлашган дорихонадан 146 минг сўм эвазига танометр харид қилгани, уч кун ўтгандан сўнг танометр тўғри ишламаётганидан норози бўлиб дорихона сотувчисига мурожаат қилган,  аммо унинг эътирози қондирилмагани таъкидлаган.

Ариза келиб тушган куннинг ўзида ўрганиб чиқилганда, ҳақиқаттан ҳам танометр носоз экани маълум бўлди ва янгисига алмаштириб берилди.