Коронавирус инфекцияси ҳомиладор аёллар учун икки карра хавфли экани сир эмас. Чунки уларнинг вужудида ривожланаётган болалар — миллатнинг эртанги келажаги. Шу боис уларни даволашга одатдаги беморларга қараганда икки ҳисса кўп эътибор қаратилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, мамлакатимизда ҳомиладор аёлларга коронавирус ташхисини қўйиш ва даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи Барно Абдусамадованинг таъкидлашича, шу кунга қадар мамлакатимизда 1961 нафар ҳомиладор аёл карантинга олинган. 30 нафар бўлғуси онада коронавирус инфекцияси аниқланган. Айни пайтда уларнинг 22 нафари самарали даволанган. Қолган 8 нафари муолажаларни давом эттирмоқда.