Мурожаатларни қуйидаги усулларда юбориш мумкин:
Платформа орқали: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг pedagog.uzedu.uz сайти орқали. Бунда ОНE ИД тизими ёрдамида шахсий кабинетга кирилади.
Портал орқали: Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали.
Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюрган ҳолда.
Аттестация босқичлари:
Август–сентябрь — мурожаатлар (аризалар) қабул қилинади;
Октабр–ноябрь — малака (тест) синовлари ўтказилади;
Декабр — сертификатлар тарқатилади.
Аттестацияда иштирок этадиган педагоглар www.sinovtest.uz сайтида намунавий тестлар билан танишишлари мумкин.
Қўшимча саволларни Телеграм ботимиз (@uztdibot)га юбориш мумкин.