Саволга Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоирова жавоб беради.

– Даставвал, коронавирусга қарши эмлаш тадбирлари 65 ёшдан юқори инсонлар, тиббиёт ходимлари, мактаб ўқитувчилари, мактабагча таълим муассаса тарбияловчилари ҳамда сурункали хасталиклар кузатиладиган инсонлар орасида олиб борилаётган эди.

Жорий йилнинг 31 май кунидан бошлаб, бу рўйхатга:

      • Чет элга ўқишга борадиган талабалар;
      • Оммавий ахборот воситалари (журналистлар, блогерлар);
      • Ёзувчилар;
      • Телерадиокомпанияда хизмат қилувчи ходимлари қўшилди.