Янги йил байрами олдидан “Quva Tekstil" МЧЖда йирик инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 2,5 минг тонна тайёр сочиқ маҳсулотларини ташкил этади.

Ишга туширилган лойиҳанинг умумий қиймати 11 миллион доллар бўлиб, шундан, тадбиркорнинг ўз маблағи ҳисобидан 4 миллион доллар йўналтирилган бўлса, қолган 7 миллион доллар қисми учун банк кредити тақдим этилди.

Корхонага маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун Италиянинг “ITEMA” ва “SAVIO POLOR” корхоналари, Германиянинг “OIRLYCON” корхонаси ҳамда Швейцариянинг “RIETER” корхонасидан ускуналар олиб келинган.

Янги лойиҳанинг ишга тушиши натижасида 450 та иш ўрни яратилди, корхонадаги жами ишчилар сони қарийб 1300 тага етди.

Янги линиянинг ишга тушиши ҳисобига корхонанинг йиллик экспорти ҳажми 32 миллион долларга етиши маълум қилинди.