Қоракўл туманидаги Дўрмон маҳалласида 25-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Бухоро вилояти Мактабгача таълим бошқармаси маълум қилди.
Тантанали очилиш маросимида Бухоро вилояти прокурори, туман ҳокими, ҳудуд фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Таъкидланишича, мазкур болалар боғчаси Инвестиция дастурига асосан «Бунёд Шахзод Файз» МЧЖ томонидан 3 млрд 200 млн сўмга таъмирланди. Эндиликда бу ерда 120 нафар болага таълим-тарбия берилади