Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикада 2021 йилнинг январь–июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 34 318,6 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2 875,4 миллион кВт соатга ошган.
Электр энергияси ишлаб чиқариш 2021 йилнинг:
январь ойида 6 427,7 миллион кВт соат;
январь-февраль ойларида 11 951,4 миллион кВт соат;
январь-март ойларида 17 987,4 миллион кВт соат;
январь-апрель ойларида 23 528,4 миллион кВт соат;
январь-май ойларида 28 809,1 миллион кВт соатни ташкил этган.
Жами электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:
Сирдарё вилояти 23,5 фоиз;
Тошкент вилояти 22,2 фоиз;
Қашқадарё вилояти 19,5 фоиз;
Навоий вилояти 15,8 фоиз улушга эга.