Ўзбекистон туманида 37 нафар аёл имтиёзли кредит асосидаги тикув машиналари ҳамда чорва ҳайвонларига эга бўлди

Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида “Аёллар дафтари”нинг 2-босқичи ишлари изчил давом этмоқда.

 Мазкур жараёнларнинг 2-босқичида туманда 2803 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга турли йўналишларда ёрдамлар кўрсатилиши белгиланган.

 Уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида шу кунгача, 189 нафарининг бандлиги таъминланди, тиббий ҳимояга муҳтож 33 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди, 531 нафар аёлларга ҳуқуқий, 492 нафарига психологик маслаҳатлар берилди.  

Куни кеча ушбу дафтарга киритилган, тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда амалий ёрдам сўраган 37 нафар хотин-қизларга АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиалининг имтиёзли кредитлари асосида жами 438 миллион сўмлик тикув машиналари, микротўлқинли печ ҳамда қўйлар етказиб берилди.