«Бозор концентрациясини назорат қилиш йўналишида, қўшиб юбориш ва акцияларни олиш бўйича 114 та битимга олдиндан розилик берилди. Умумий қиймати 328 млн доллар бўлган битимларнинг 59 фоизида хорижий инвесторлар иштирок этган.

Савдолар ва давлат харидлари жараёнида рақобатни таъминлаш мақсадида 4 200 та тендер ва давлат харидлари жараёнлари ўрганилди. 50 фоиздан ортиғида рақобатни чекловчи омилларнинг олди олинди. Натижада, 437 млрд сўмга яқин бюджет ва корпоратив маблағлари иқтисодига эришилди».