2020 йил 9 ноябрда Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Ховос тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида Мирзаобод туманида яшовчи фуқаро Ховос туманида яшовчи фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, Мирзаободлик фуқаронинг 4 кунлик қиз фарзандини Гулистон шаҳрида яшовчи бошқа бир шахсга 20 минг доллар пул эвазига сотаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.
Тадбир давомида бола сотаётган шахслардан ашёвий далил тариқасида 20 минг доллар олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ ходимлари томонидан тезкор текширув ишлари олиб бориляпти, деб хабар беради Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати.