Хабарни олган инспекторлар айтилган манзилга борганида, Луизанинг яқинлари қизалоқ ғамхўрлик қилаётган ёввойи қушни кўрсатди.
Маълум бўлишича, Луиза ташқарида уча олмай турган қушни кўриб қолган ва уни парваришлаш учун ўзи яшаб турган уйга олиб келиб, парваришлаган.
Инспекторлар қушнинг катта қўнғир эканини аниқлади. Қушнинг ҳолати яхши экани эътиборга олиниб, Зарафшон дарёсига қўйиб юборилди.
"Фурсатдан фойдаланиб, совуқ кунларда ёввойи қушга бефарқ бўлмаган Жондор туманидаги 10- сонли умумий ўрта таълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Луиза Неъматовага, ота-онасига ҳамда ўқитувчиларига миннатдорчилик билдирамиз!", дейилади Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабарида.