Шахмат тахтаси устида кечган муросасиз беллашувлар ҳайъат аъзолари томонидан кузатиб борилди. Қизғин баҳслардан сўнг аёллар ўртасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўқитувчиси Ёқутхон Эркабоева шоҳсупанинг юқори поғанасига кўтарилди, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Дилобар Маматова иккинчи, “Класс” газетаси мухбири Гуляра Ўринбоева учинчи ўринни қўлга киритди.
Эркаклар ўртасида дона сурган фахрий журналист Асрор Мўмин биринчи ўринни эгаллади. «Муштум» журнали бош муҳаррири Носиржон Тошматов иккинчи, «Спорт» телеканали бош мутахассиси Нодир Яхшиев учинчи ўринни қўлга киритди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларига Уюшманинг Тошкент шаҳар бўлими томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Улар айни пайтда ўтказилаётган шахмат бўйича Ўзбекистон биринчилигида иштирок этмоқда.