Моддий етишмовчилик сабаб болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олинмаган. Лопотин мактаб ёшига етгач, онаси уни имкон топиб Фарғона шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабига олиб борди. 11 йил давомида мана шу мактабда билим олган Константин йиллар давомида ўзининг расмий ҳужжатлари бўлишини, мамлакат фуқароси дейишларини истаган.
1997 йилдан шу кунга қадар Константин бир нечта мутасаддилар, ҳуқуқшунослар, ҳокимлик вакилларидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишда кўмак сўрайди. Афсуски, улардан қониқарли жавоб олмади. Аниқ бир фуқаролиги бўлмаган Константин Лопотин шу кунгача олий таълим муассасаларида таҳсил олишни орзу қилди.
Давлат ишида ҳам ишламоқчи бўлди, аммо ҳар бир иш жойидан маълум ҳужжатлар сўраларди. Шу сабабли йиллар давомида у ёлланма ишчи сифатида фаолият олиб борди. Лопотиннинг сўнгги сўров манзили Фарғона вилояти адлия бошқармаси бўлди. Ўзини қийнаб келаётган мавжуд муаммони айтди. Бошқарма ходимлари эса дарҳол судга даъво аризасини киритишди.
Аризада Константин Лопотин 41 йилдан буён Ўзбекистонда истиқомат қилаётганлиги, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилиши сўралди. Ариза қаноатлантирилди. 45 ёшида расмий ҳужжатларни қўлга олган Константин биринчи навбатда уй сотиб олиш, сўнгра оила қуриш ниятида.
Бу ҳақда Фарғона вилояти адлия бошқармаси расмий телеграм каналида маълумот берилган.