Таркибида шакар мавжуд бўлган ширин ичимликлардан кўпчилигимиз ўзимизни тия олмаймиз, тўғриси, улар ўзига тортаверади. “Рерsi” “Аys tea” каби ичимликлар фарзандларимизнинг ҳам жони дили.
Биласизми, ана шу ширин ичимликлар марказий асаб тизимимизга салбий таъсир ўтказиб, склероз хасталигига дучор этар экан.
Америка Неврология академияси олимлари шакар ва ширин ичимликлар устида изланишлар олиб бориб, уларнинг яна бир инсон саломатлиги учун хавфли жиҳатини аниқлашди. Маълум бўлдики, Склероз аутоиммуниал сурункали хасталик ҳисобланиб, марказий асаб тизимининг алоҳида объектлари жабрланиши оқибатида юзага келади. Ҳозирча бу хасталикни тўлиқ даволаш усуллари топилмаган. Склерозга йўлиққанлар бошқаларга нисбатан 5-10 йил кам умр кўриши аниқланган.
Олдинда қайноқ ёз фасли турибди. Бу фаслда овқат ўрнига ҳам сув истеъмол қиладиганлар бор. Марказий асаб тизимимизни эҳтиёт қилишни истасак, ширин ичимликлардан эҳтиёт бўлишимиз фойдадан холи эмас.