Савол:

— Мен ўзимнинг боғимда 5 сотик лимонария қилгандим, шуни яна кенгайтирмоқчи эдим, шунга қандай субсидия олсам бўлади?

Жавоб:

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 февралдаги «Лимончилик тармоғини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-46 10-сонли қарорининг 5-банд, б-кичик бандида 2020 йил 1 мартдан бошлаб кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдори «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси» ҳисобидан субсидия сифатида қоплаб берилиши белгиланган. Юқоридагиларга кўра, субсидия олиш шартлари бўйича «Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш» агентлигига мурожаат қилишингиз мумкинлиги билдирилади.